Айнан мана шундай реалликда Asl Baraka ўз коммуникациясини “Mehr uchun vaqt toping” платформаси атрофида қурмоқда. Бренд учун бу шунчаки омадли шиор эмас, балки асосий ғоя — ғамхўрлик, севги, оила ва кундалик ташвишлар орасида яқинлар учун вақт ажратиш нақадар муҳимлигини эслатишдир.

Шу боис яқинда Tashkent City ҳудудида амалга оширилган акция — бу биринчи навбатда улкан майдон ҳақидаги воқеа эмас, балки ушбу эзгу чорловни ҳақиқатда эшитарли қилишга бўлган уринишдир. Одатда йирик медиа-форматлардан маҳсулот ҳақида баландроқ гапириш учун фойдаланилади: янгиликни кўрсатиш, акцияни эълон қилиш ёки устунликни намойиш этиш. Asl Baraka эса худди шу кўламдан бошқача мақсадда — тижорий таклифни эмас, балки қадриятли хабарни кучайтириш учун фойдаланмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари тоифаси учун бу жуда ўзига хос ҳолат. Гўшт маҳсулотлари сегментида коммуникация анъанавий тарзда рационал далиллар: таъм, сифат, таркиб ва нарх атрофида қурилади. Asl Baraka эса онгли равишда ушбу мантиқ доирасидан чиқиб, маҳсулотнинг ўзи билан эмас, балки унинг атрофидаги ҳаётий контекст — яқинларга бўлган эътибор ва бирга ўтказилган вақт билан ишламоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида







