Англия кубоги чорак финал доирасидаги "Манчестер Сити" — "Ливерпул" баҳси ниҳоясига етди.
Унда “Манчестер Сити” йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голларга Эрлинг Ҳоланд (39,45+2, 57) ва Антуан Семенио (50) муаллифлик қилди. Ўйиннинг 64-дақиқасида “Ливерпул” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ пеналтини голга айлантира олмади.
“Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди.
Аввалроқ Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Англия Лига кубоги соҳибига айланганди.
У шунингдек, мухлислар орасида ўтказилган сўровномада «Манчестер Сити»нинг март ойи якунлари бўйича энг яхши футболчиси деб топилди.










