Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда адвокатлик бюроси адвокати ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум қилинишича, у суд идоралари томонидан маҳаллий фуқарога нисбатан тайинланган 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўзининг суд тизимидаги танишлари орқали озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб беришни ваъда қилган. Бунинг эвазига эса 10 минг АҚШ доллари олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ фуқароларни кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда, идоранинг 1520 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди. Қайд этилишича, мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.