Ҳудуддаги реконструкция ишлари жадал суръатларда олиб бориляпти. Лойиҳа доирасида хавфсизлик оролчаси янада қулай ва ишончли ҳолатга келтирилди, пиёдалар йўлакларининг қопламаси янгиланди ҳамда янги брусчаткалар ётқизилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу ишлар ҳудуднинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш ва пиёдалар учун янада қулай шароит яратишга қаратилган.

Шу тариқа, Паркент бозори атрофида амалга оширилаётган янгиланишлар ҳудудда хавфсизлик ва қулайликни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.