Қонунчиликка киритилган ўзгартишларга кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари фақат ЙҲХ ходимлари томонидан эмас, балки йўлларда ўрнатилган камералар орқали қайд этилган тақдирда ҳам жарима баллари ҳисобланади. Бу эса ҳайдовчилар масъулиятини ошириш ва қоидабузарликларни камайтиришга қаратилган.
Шу билан бирга, янги тартибга асосан жарима балларини тақсимлаш механизми ҳам жорий этилмоқда. Унга кўра, агар транспорт воситасини унинг мулкдори эмас, балки бошқа шахс ишончнома, суғурта полиси ёки йўл варақаси асосида бошқарган бўлса, жарима баллари айнан қоидабузарликни содир этган ҳайдовчига юкланиши мумкин.
Мазкур ўзгаришлар йўлларда интизомни мустаҳкамлаш, адолатли жавобгарликни таъминлаш ва қоидабузарликлар сонини қисқартиришга хизмат қилади.











