Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тиббиёт соҳасида энг кўп хорижий корхоналар Туркияга тегишли бўлиб, уларнинг сони 27 тага етган.
Шунингдек, Хитой (21 та), Россия (18 та) ва Ҳиндистон (17 та) ҳам етакчи давлатлар қаторида қайд этилган.
Қозоғистондаги инвесторлар томонидан 11 та, Озарбойжон ва Жанубий Корея томонидан 10 тадан корхона ташкил этилган.
Қирғизистон (6 та), Бирлашган Араб Амирликлари (4 та) ва Япония (4 та) ҳам ушбу соҳада фаол иштирок этмоқда.
Қолган 12 та корхона эса бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистонда тиббиёт соҳасига бўлган хорижий қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.











