Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.
Зиёрат чоғида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, дуо ўқилди.
Таъкидланганидек, бугунги айём кунларида улуғ аждодлар ва бу дунёдан ўтганларни ёд этиш, уларнинг эзгу амалларини эслаш халққа хос эзгу қадриятлардан бири ҳисобланади.
Зиёрат сўнгида юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун дуо қилинди.













