Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич тиббий хизматларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Таҳлилларга кўра, соғлиқни сақлаш хизматларининг 30,5 фоизи шифохона муассасалари ҳиссасига тўғри келган. 

Шунингдек, 17,5 фоизини тиббий амалиёт ва стоматология хизматлари ташкил этган. 

Қолган 52 фоиз улуш эса бошқа турдаги соғлиқни сақлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келади.

Соҳада хизматлар ҳажмининг ўсиши тиббий инфратузилманинг ривожланиши, хусусий сектор улушининг ортиши ҳамда аҳоли томонидан тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши билан изоҳланмоқда.