Сардор Мамадалиев жарима тўлайдиган бўлди. У хавфсизлик камарини тақмаган ҳолда машина бошқарган.
Хонанда бироз асабий ҳолатда бўлгани учун хавфсизлик камарини тақишни унутиб қўйганини айтган.
“Шерали Жўраевнинг қўшиғини айтиб, судларга кириб-чиқиб юрганимизда озгина асабийлашиб, ремен тақиш ҳам эсимдан чиқиб қолибди. Ўзи ремен тақмасдан юрмайман, қонунларни ҳурмат қиламан. Энди жаҳл чиққанда ҳам ремен тақамиз”, деган Сардор Мамадалиев.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун хонандага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Амалдаги тартибга кўра, хавфсизлик камарини тақмасдан машина бошқариш базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми (ҳозирда 206 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Фақат белгиланган касалликларга эга ва тиббий маълумотномаси мавжуд фуқароларга хавфсизлик камаридан фойдаланмасликка рухсат берилади.











