Адлия вазирлиги Ўзбекистон банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказди.
Унга мувофиқ, тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш ишлари қоғоз шакли билан бир қаторда дастурий тизим орқали электрон тарзда юритилиши ва расмийлаштирилиши мумкин бўлади.
Шунингдек, Марказий банкнинг банк тизими маълумотлар омборига банклар томонидан узатиладиган актив ва мажбуриятлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар ҳамда улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотлар рўйхати ҳам тасдиқланди.
Мазкур маълумотлар ҳар бир банк иш куни соат 10:00 дан бошлаб тақдим этилади. Ойлик маълумотлар эса кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирилмасдан тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилиши белгиланди.











