Хотин-қизлар куни муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
- 7 март, шанба — 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса иш куни;
- 8 март, якшанба — Хотин-қизлар куни муносабати билан барча учун байрам дам олиш куни;
- 9 март, душанба — ишланмайдиган байрам куни дам олиш кунига тўғри келгани сабабли, байрамдан кейинги иш кунига кўчирилган қўшимча дам олиш куни.
Шу тариқа, 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар 7–9 март кунлари кетма-кет 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар эса 8–9 март кунлари 2 кун дам олади.










