Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан Туркманистон ҳудуди орқали қайтаётган фуқароларга ёрдам кўрсатиш чораларини кўрмоқда, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд қилинишича, Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчихонаси Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги тезкор штаби ва ваколатли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси билан доимий алоқа ўрнатилган ва фуқароларни «Сарахс» Туркманистон–Эрон чегара назорат-ўтказиш пунктида кутиб олиш учун элчихона ходимлари ва автомашиналари сафарбар қилинган.