2026 йил 2 март куни соат 08:15 ларда Тошкент шаҳри Бектемир тумани ТҲАЙ кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Дамас» русумли автомашина пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган 2008 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдага биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.










