Маълум қилинишича, ҳодиса ҳақида хабар олиниши билан элчихона масъуллари тегишли маҳаллий идоралар билан тезкор тарзда алоқа ўрнатиб, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш чораларини кўрган.
Шунингдек, марҳуманинг Мисрда бўлган оила аъзоларига алоҳида эътибор қаратилган. Элчихона томонидан авиакомпания ҳамда маросим хизматлари бўйича мувофиқлаштириш ишларида ҳам амалий кўмак кўрсатилган.
Марҳуманинг оиласи хоҳишига кўра, уни миллий анъаналарга мувофиқ дафн этиш мақсадида жасаднинг Ўзбекистонга етказилиши таъминланган.










