Маълум бўлишича, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирида текширув ўтказмаслик эвазига унинг раҳбаридан 4,8 миллион сўм миқдорида пора талаб қилган.

Манбаларга кўра, мансабдор шахс сўралган пул маблағини тамагирлик йўли билан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, дастлабки тергов жараёнида ушбу шахснинг Жиноят кодексининг 167-, 209- ва 243-моддаларида назарда тутилган бошқа ноқонуний ҳаракатлари ҳам аниқлангани маълум қилинди.

Тергов давом этмоқда.