«Ўзбекнефтгаз»га қарашли 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ оқими олинди, деб хабар берди ташкилот матбуот хизмати.

Қайд қилинишича, Қорақалпоғистонда янги, юқори босимли кон топилган. Қашқадарё вилоятида 3 та, Бухоро вилоятида эса 1 та қудуқдан газ оқими олинган. Ҳозир табиий газнинг дебити, таркиби аниқланмоқда.

Хабарда таъкидланишича, қудуқларни қайта таъмирлашда ҳам яхши натижаларга эришилмоқда. Жумладан, Устюрт ҳудудидаги вазифасини бажариб бўлган Шимолий Бердақ кони 7 сон қудуғи қайта таъмирланиб, саноат миқёсидаги газ оқими олинган.