Ўзбекистонликлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали ўзининг номига нечта банк картаси ва нечта SIM-карта расмийлаштирилганини кўриши мумкин бўлади.

Бундай хизматни ишга тушириш 2026 йил декабр ойига режа қилинган.

Бу хизмат доирасида, зарур ҳолларда банк карталари ва телефон рақамларни бевосита ЯИДХП орқали ёпиш учун ариза юбориш имконияти ҳам бўлади.

2026 йилги давлат дастурида белгиланган бу вазифа ижроси учун Рақамлаштириш вазирлиги масъул.