Бундай ёлғиз оналарнинг ҳар ойлик даромадининг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоригача бўлган қисми даромад солиғидан озод қилинади.
Ҳозирги ҳисоб-китобга кўра, бу 1 792 110 сўм миқдорни ташкил этади. Яъни, ушбу сумма доирасидаги даромаддан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ундирилмайди.
Мазкур солиқ енгиллиги автоматик равишда эмас, балки ҳужжат асосида қўлланади.
Бунинг учун:
- Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари томонидан берилган маълумотнома тақдим этилади;
- маълумотнома иш берувчига топширилади;
- шундан сўнг бухгалтерия томонидан солиқ ҳисоб-китобида имтиёз қўлланади.
Ушбу енгиллик кўп фарзандли ёлғиз оналарнинг молиявий юкини камайтириш, оилавий бюджетини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Солиқдан қисман озодлик ойлик даромаднинг кўпроқ қисми оила эҳтиёжлари учун қолишига хизмат қилади.
Қонунчиликда белгиланган бундай имкониятлардан хабардор бўлиш ва ўз вақтида фойдаланиш фуқаролар учун муҳим аҳамиятга эга.











