Нашр журналистлари, АҚШ мудофаа вазирлиги маълумотлари, парвозлар мониторинги ва сунъий йўлдошдан олинган суратлар шунга ишора қилаётганини қайд этишган.
WSJ аниқлашича, Пентагон Американинг Яқин Шарқ бўйлаб жойлашган ҳарбий базалари, жумладан, Иордания, Кувайт, Баҳрайн, Саудия Арабистони ва Қатардаги базаларга қўшимча THAAD ва Patriot ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини жойлаштирмоқда.
Яқин Шарқдаги америкалик ҳарбийлар ҳаракати учун масъул ҳисобланган АҚШ Марказий қўмондонлиги изоҳ беришдан бош тортган.
АҚШ Эрон бўйлаб ҳарбий зарба бериши мумкинлигини истисно этмаяпти, Теҳрон эса бунга жавоб қайтаришидан огоҳлантирган. Эрон олий раҳнамоси Али Хоминаий 1 феврал кунги баёнотида агар АҚШ зарба берадиган бўлса, бутун минтақа уруш олови ичида қолишини айтган.












