Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан бошлаб бир қатор тўловлар фақат нақдсиз шаклда қабул қилинади. Бу президентнинг 2025 йил 10 декабрда имзоланган «Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида нефт-газ маҳсулотларини сотиш ва электромобиллар учун зарядлаш бўйича хизматлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Яъни, «заправка»лар 1 апрелдан бошлаб нақд пулда тўловларни қабул қилмаслиги белгиланмоқда.
Фармон республикада нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ҳужжат билан мамлакатда нақд пулга уй-жой, автомобил олди-сотдиси ҳам бекор қилинмоқда.











