2026 йил 28 январ куни тахминан соат 06:00 дан 11:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чимён ҳудудида кучли ёғингарчилик натижасида 300 м³ ҳажмдаги 1 та қор кўчкиси кузатилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида талафот ҳамда жабрланганлар қайд этилмаган.

Шу билан бирга, ҳудудда об-ҳаво шароити ёмонлиги сабабли маълумот муддатидан кеч тақдим этилгани билдирилди.

Қайд этилишича, Ўзгидромет мутахассислари томонидан ҳудудда об-ҳаво ўзгаришининг доимий мониторинги олиб борилмоқда.