Ҳужжатга мувофиқ, чет тили фани фанлар мажмуасида мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда сертификат даражасига қараб қуйидагича балл берилади:
B1 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади.
B2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентларга — ушбу фан бўйича белгиланган максимал балл берилади.
Шу билан бирга, илгари фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан бўлган йўналишларга қабул камида B2 даражадаги сертификат талаб қилинган.











