Қўмита аъзолари Россияда меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар қандай кетаётгани билан қизиққан. Мукановнинг таъкидлашича, ЕОИИнинг бешта давлати ўртасида меҳнат муҳожирлари бўйича келишув бор.

«Россия томони бугунги кунда ушбу шартноманинг 96-97-моддаларини бузиб, меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларига мажбурий тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортмоқда. Қирғизистон ЕОИИ судига мурожаат қилди, қарор икки ҳафтадан кейин чиқарилади. Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Қирғизистонга келганида биз ҳам бу масалани кўтарган эдик», - деди у.