Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, 2025 йилда даволаниш учун Ўзбекистонга келган хорижий фуқаролар сони 86 199 нафарни ташкил этган. Мамлакатлар кесимида энг юқори кўрсаткич қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда: Тожикистон, Қирғиз Республикаси ва Қозоғистондан келганлар умумий оқимнинг 96,3 фоизини (83 000 нафар) ташкил этган.
Энг кўп келганлар қуйидагича:
- Тожикистон — 59 145 нафар (68,6 фоиз);
- Қирғизистон — 15 631 нафар (18,1 фоиз);
- Қозоғистон — 8 224 нафар (9,5 фоиз);
- Россия — 1 899 нафар (2,2 фоиз);
- Афғонистон — 914 нафар (1,1 фоиз);
- Туркманистон — 224 нафар (0,26 фоиз);
- Туркия — 47 нафар;
- АҚШ — 16 нафар;
- Хитой — 15 нафар;
- Озарбойжон — 11 нафар;
- бошқа давлатлар — 73 нафар.
Маълумотларга кўра, даволаниш мақсадида келувчилар оқимида қўшни мамлакатлар устунлиги сақланиб қолмоқда. Бу, ўз навбатида, ҳудудий яқинлик, қатнов имкониятлари ҳамда хизматлардан фойдаланиш қулайлиги каби омиллар билан изоҳланади.











