Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган 2026 йил 24 январдаги 27-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда «Ҳаж ва Умра ягона портали» (www.haj-umra.gov.uz) ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:
- 2026 йил 1 февралдан — Ҳаж тадбирига;
- 2026 йил 1 майдан — Умра тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.
Шунингдек, зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб, сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмаслиги қайд этилди.











