Жорий йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида боғча пули миқдорлари оширилмагани маълум қилинди.

Тегишли тушунтиришда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан белгиланган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ҳозирга қадар ўзгаришсиз амал қилиб келмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 декабрдаги қарори асосида айрим туманларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловларига нисбатан камайтирувчи коэффициентлар қўлланилгани эслатиб ўтилди.

Маълум қилинишича, ушбу имтиёзлар 2026 йил 1 январга қадар амал қилган бўлиб, айни вақтда ўз кучини йўқотган.