Ўзбекистонда пенсияни нақд пул шаклида олишни онлайн тарзда танлаш имконияти яратилди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар бермоқда.
Бундан буён фуқаролар Ягона портал – my.gov.uz сайти ёки MyGov иловаси орқали “Пенсия тўловини нақд шаклга ўтказиш” хизматидан фойдаланиши мумкин.
Пенсия жамғармаси маълумотига кўра, 2026 йил январ ойи ҳолатига 4,2 миллион нафар пенсионердан 3,8 миллион нафари пенсияни нақдсиз шаклда, қарийб 400 минг нафари нақд пул шаклида олади.
- 2022 йилда пенсия ва нафақани банк картаси орқали олувчиларнинг пенсия ва нафақаси 1 фоизга оширилган, бу орқали уларга пулларини банкоматдан йўқотишларсиз нақдлаштириб олиш имконияти яратилган.
- 2023 йилда нақд шаклда пенсия тарқатишда бармоқ изи, 2025 йилдан эса Face-ID технологияси қўллана бошлаган эди.











