Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тижорат мақсадида Андижон шаҳри “Пистамозор” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин равишда майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатгани аниқланган.

Маълум қилинишича, улар 5 та тўпламдаги майнинг қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 438,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.