Лойиҳа Ўзбекистон президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПҚ–316-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган.
Ҳужжатга кўра:
🔹 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда дуал таълим шаклида ўқиётган ўқувчиларга махсус электрон платформа орқали стипендия тўланади;
🔹 ўқувчиларга ҳар ой базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида стипендия тўлаш белгиланмоқда;
🔹 агар иш берувчи томонидан ўқувчининг касбий кўникмалари ва интизоми қониқарсиз деб баҳоланса, стипендия тўлаш тўхтатилиши мумкин;
🔹 стипендияларни молиялаштириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги орқали амалга оширилади;
🔹 Агентлик ва Рақамли технологиялар вазирлигига 2026 йил 1 августгача махсус платформани ишга тушириш вазифаси юклатилмоқда;
🔹 платформа «Ягона миллий меҳнат тизими» ва электрон ҳукумат инфратузилмалари билан интеграция қилинади.
Қайд этилишича, 2026 йилда харажатлар амалдаги бюджет доирасида қопланади, 2027 йилдан эса давлат бюджети параметрларида алоҳида назарда тутилади.











