Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида “Х.Д.Д.” МЧЖга қарашли дорихона фармацевти Г.Х. фуқаро О.А.га “Омепразол” дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув жараёнида дорихона мудирининг моддий жавобгарлигида бўлган, қатъий ҳисобда турадиган ва беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган 10 турдаги жами 2 846 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситаларининг камомади аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 271-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











