2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди.
Бундан ташқари, 2027 йил 1 январгача Касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:
- бино ва иншоотларни, ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари бўйича – фойда солиғини;
- ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.










