Департамент маълумотига кўра, “Наманган–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган CAPTIVA русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Текширув давомида фуқаролар У.И. ва Х.С. (муқаддам судланган) Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида хорижда ишлаб чиқарилган 445 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини олиб келаётгани аниқланган. Ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Р.нинг ёнидан 37 дона капсуладаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.