Юнусобод туманидаги «Икарус» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот котиби Дилдора Ҳошимова маълум қилди.
“Шу сабабли Обод маҳалласининг Юқори Салар, Боғишамол ва Наманган кўчалари ҳамда Оқтепа маҳалласининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача электр таъминотида вақтинча узилиш бўлади”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.










