2026 йил 1 январдан бошлаб, Андижон шаҳридаги автобусларда нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Банк карталари, мобил иловалар ҳамда ATTO транспорт ва виртуал карталари орқали тўланганда, йўлкира 2100 сўмни ташкил этади.

Нақд шаклда тўлов қилиш учун эса, инфокиоскдан 3000 сўм эвазига бир марталик QR-чипта харид қилиш керак бўлади.

Инфокиосклар бекатлар ва уларга яқин жойларга ўрнатилган, дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январдан Тошкент шаҳри автобусларида ҳам йўлкирани нақд шаклда қабул қилиш тўхтатилган эди.