Маълум қилинишича, пойтахтда истиқомат қилувчи, 1998 йилда туғилган С.Н. икки нафар фуқарони Таиланд давлатига фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида жўнатмоқчи бўлган вақтида аэропорт ҳудудида ушланган.

Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, мазкур жиноий ҳаракатни ҳозирда Таиландда бўлган, 2005 йилда туғилган Ф.А. ташкиллаштиргани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б”, “г”, “е”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.