Қонунчиликка кўра, 2026 йил 1 январдан тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида қуйидаги хизматлар бир вақтнинг ўзида тақдим этилади:
- электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини бериш;
- банк ҳисобварақларини очишга ариза топшириш ва уларни фаоллаштириш;
- айрим фаолият турлари бўйича лицензия/рухсатнома олишга ариза ёки хабарнома юбориш;
- кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
- ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш;
- онлайн назорат-касса машиналарини онлайн харид қилиш ва уларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
- юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими” ИДАКда ҳисобга қўйиш.
Ҳужжатда, шунингдек, тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танловига кўра ихтиёрий фойдаланиши, танланган хизматлар учун эса ягона QR-код орқали тўлов қилиш имконияти яратилиши белгиланган.










