Олий суд ахборот хизмати берган маълумотга мувофиқ, 2024 йилда ҳам 273-модда бўйича судланганлар сони юқори бўлган: 3 020 нафар шахс судланиб, уларнинг 2 806 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 214 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар (жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва шартли ҳукм) тайинланган. Шунингдек, 8 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган.
Жорий йилнинг 11 ойи якунларига кўра эса, 273-модда бўйича судланган 2 875 нафар шахсдан 225 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган, 5 нафар шахсга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланган.
Маълумот учун, Жиноят кодексининг 273-моддаси гиёҳвандлик воситалари (уларнинг аналоглари) ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ҳамда уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ қилмишлар учун жавобгарликни белгилайди.










