Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, эркаклар сартарошхоналари хизматлари нархи ноябр ойида ўтган ойга нисбатан ўртача 0,5 фоизга ошган. Ушбу хизматлар нархи йил бошидан буён 8,9 фоизга, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан эса 9,6 фоизга кўтарилгани кузатилган.
Аёллар сартарошхоналари хизматлари бўйича ҳам қимматлашиш қайд этилган. Хусусан, ноябр ойида мазкур хизматлар нархи октябрь ойига нисбатан ўртача 0,6 фоизга ошган. Йил бошидан бери аёллар сартарошхонаси хизматлари нархи 6,4 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 7,8 фоизга қимматлашган.
Маълумотларда қайд этилишича, хизматлар соҳасидаги нархлар ўзгариши ойма-ой ҳисобда ҳам, йиллик солиштирмада ҳам ўсиш тенденциясини кўрсатмоқда.











