Миллий статистика қўмитаси тақдим этган маълумотларда қишлоқ ҳудудларида уй-жой турлари кесимидаги ҳолат акс этган. Унга кўра, қишлоқ жойларда уй хўжаликларининг мутлақ кўпчилиги алоҳида уйларда яшашни афзал кўради.

Уй хўжаликларининг уй-жой турлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • алоҳида уй (хусусий ҳовли) — 99 фоиз;
  • кўп квартирали уйлар — 0,9 фоиз;
  • бошқа турдаги уй-жойлар — 0,1 фоиз.

Маълумотларда қайд этилишича, “хусусий ҳовли”лар қишлоқ ҳудудларида асосий уй-жой шакли бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, кўп квартирали уйлар ҳамда бошқа турдаги уй-жойларда истиқомат қилувчи уй хўжаликлари улуши сезиларли даражада паст экани кўринади.