Сурия хавфсизлик хизмати бўлинмалари Палмирада ИШИДга қарши операция бошлади, деб хабар берди Syria TV телеканали.
"Палмира ҳудудида хавфсизлик кучлари томонидан ИШИДга қарши операция ўтказилмоқда ", — дейилади телеканал хабарида.
Аввалроқ Пентагон қуролли ҳужум оқибатида икки нафар америкалик ҳарбий ва таржимон ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилганди.
Сурия ички ишлар вазирлиги вакили Нуруддин ал-Бабанинг қайд этишича, халқаро коалиция ҳарбийлари Палмира ҳудудида жангарилар ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилган, лекин улар буни жиддий қабул қилмаган.
Ўз навбатида, АҚШ президенти США Доналд Трамп ушбу ҳужум жавобсиз қолмаслигини айтди.











