Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 14 декабр куни соат 23:10 ларда Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза—Қоратош кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Маълумотга кўра, Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёдага шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. ЙҲХБ барча йўл ҳаракати қатнашчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.










