Помидорга қизил ранг берувчи ликопин пигменти юрак-қонтомир тизимига сезиларли даражада фойдали таъсир кўрсатади. Food & Function (F&F) журналида чоп этилган тадқиқот муаллифлари ана шундай хулосага келишди.

Уларнинг билдиришича, мунтазам равишда помидор истеъмол қилиш қон босимини пасайтиради.

Тадқиқотчиларнинг қайд этишича, ликопиннинг фойдали дозаси кунига 5–30 мг ликопинни ташкил этади -  бу икки дона помидорга тенг.

Помидор дори ўрнини босмайди, лекин қон босимини пасайтиришда ҳисса қўшиши мумкин, дейди тадқиқотчилар.