Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти
1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, шунингдек ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари эса ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Самарқанд вилояти
Маълумотларга кўра, 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади. Замбуруғ споралари эса ўрта миқдорда учраши белгиланди.
Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари
Ушбу ҳудудларда 1 м³ ҳавода аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади, ўтсимон ўсимликлар бўйича эса кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Қашқадарё вилояти
Қашқадарё вилоятида 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар аниқланмади, ўтсимон ўсимликлар кам миқдорда қайд этилди. Замбуруғ споралари ўрта миқдорда учраши аниқланди.
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилоятида 1 м³ ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан дарахт ва буталар, ўтсимон ўсимликлар бўйича кўрсаткичлар аниқланмади. Замбуруғ споралари эса кам миқдорда учраши маълум қилинди.










