Бу номинация Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон томонидан “Қирғиз, қозоқ ва қорақалпоқ ўтовларини тайёрлаш бўйича анъанавий билим ва кўникмалар” номи остида қўшма тарзда тақдим этилган эди.
Қорақалпоқ ўтови кўчманчи туркий халқлар уйининг ноёб намунаси сифатида халқнинг дунёқараши, меҳнат ва турмуш тарзи, меҳмондўстлиги, эстетик қарашлари ҳамда миллий меъморчилиги уйғунлашган маданий рамз сифатида эътироф этилди.

Қорақалпоқ ўтовининг ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши Қорақалпоғистон учун ҳам, умуман Ўзбекистон учун ҳам катта ижтимоий-сиёсий ва маънавий аҳамиятга эга экани таъкидланмоқда.
Мазкур қарор сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш соҳасида изчил ривожланаётган ҳамкорликнинг навбатдаги самараси бўлди.












