Кеча, 30 ноябр куни соат 12:41 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлгани ҳақида 112 ягона тезкор ҳаракат тизими орқали шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Маълумотга кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 12:47 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 12:58 да қуршаб олинган ва соат 13:07 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.











