Фармонга кўра, “Ўзархив” агентлигининг давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар ҳаракатини автоматлаштириш ишларига RFID (радиочастотали идентификация) технологияси жорий этилади.

2026 йил 1 июндан ушбу технология Ўзбекистон миллий архивларида сақланаётган ҳужжатлар билан ишлашда мажбурий қўлланилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 августдан қуйидаги давлат архивлари функциялари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда амалга оширилади:

  • Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • йиғмажилдлар рўйхатини тузиш ва расмийлаштириш, уларга оид илмий-маълумотнома аппаратини тузиш, келишиш ва тасдиқлаш;
  • давлат архивлари томонидан архив ҳужжатларини қабул қилиш ва фойдаланишга бериш;
  • корхона, муассаса ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатларини ҳуқуқий ворисларда сақлаш масаласини давлат архивлари билан келишиш;
  • давлат архивларига архив ҳужжатлари топширилиши лозим бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг ягона рўйхатини шакллантириш.