Уларнинг 313 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 78,3 фоизини ташкил этади.

Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича тақсимланган:

масъулияти чекланган жамиятлар – 313 043 та (78,3 фоиз);
хусусий корхоналар – 46 776 та (11,7 фоиз);
оилавий корхоналар – 36 161 та (9 фоиз);
акциядорлик жамиятлари – 632 та (0,2 фоиз);
бошқа шаклдаги тижорат ташкилотлари – 3 199 та (0,8 фоиз).

Кўрсаткичлардан кўриниб турибдики, мамлакатдаги тижорат субъектларининг катта қисми МЧЖ шаклида фаолият юритмоқда, хусусий ва оилавий корхоналар эса тадбиркорлик тузилмаларида салоҳиятли улушга эга.