Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 28-туридаги учта учрашув аёл ҳакамлар иштирокида ўтмоқда.
ЎФА хабарига кўра, тажрибали ҳакам Кристина Середа ОКМК – “Навбаҳор” баҳсида, ёш ҳакам Насибабону Тошмуҳаммедова эса “Насаф” – “Машъал” учрашувида AVAR ҳаками сифатида фаолият олиб борди.
Бугун бўлиб ўтадиган “Сурхон” – “Шўртан” баҳсида эса 2025 йилги мавсумда илк бор ёрдамчи ҳакамларнинг барчаси аёллардан иборат бўлади: Кристина Середа ва Зилола Раҳматова – ёрдамчи ҳакамлар, Гулшода Саитқулова – захира ҳаками, Дилдора Рустамова – AVAR ҳаками сифатида фаолият юритади.
“Бу – аёл ҳакамларимизнинг Суперлигадаги иштироки ва профессионал ўсиши йўлидаги муҳим қадамлардан биридир”, – дея қайд этди ЎФА.











