Терговга қадар текширув материалларига кўра, A.G.S. МЧЖ раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан тил бириктириб, имтиёзли тартибда тақсимланиши керак бўлган 10 200 кг суюлтирилган газни 76,5 млн сўмга сотишга келишган. Тезкор тадбир чоғида Kamaz русумли газ ташувчи юк автомашинасига 10 360 кг газ юклаб берилаётган вақтда улар ушланган.
Ҳодиса жойида фуқаро А.Ф.нинг автомашинасидан 35 млн сўм ва 2 000 АҚШ доллари пул маблағи ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











