Қарорга кўра, марказ ҳудудида қуйидаги йўналишлар йўлга қўйилади:

  • IT университет — рақамли иқтисодиётга мос кадрлар тайёрлаш;
  • стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватловчи инновацион гуруҳлар — янги ғояларни тижоратлаштириш;
  • ёшлар бандлигига қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари — амалиёт ва иш ўринлари яратиш.

Қурилиб, фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектлари инвестор томонидан мутасадди давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказилади. Лойиҳани самарали бошқариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси (давлат муассасаси шаклида) ташкил этилади.

Ташаббус ёшларнинг таълим ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш, ҳудудда янги иш ўринлари яратиш ҳамда хорижий сармояларни жалб этиш орқали иқтисодий фаолликни кучайтиришга хизмат қилади.